Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2017 йил 7 мартдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади, деб хабар қилди маҳаллий нашр.
Унга кўра, 7 мартдан АҚШ доллар курси 47,95 сўмга ортади ва 3 452,30 сўмни ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 28 февралдан бошлаб 1 АҚШ доллари нархини 3404 сўм 35 тийин қилиб белгилаган эди.
Ўзбекистонда долларнинг ҳам расмий¸ ҳам норасмий курси муттасил ошаётгани сабабларини Озодлик 2 март куни ўрганишга уринган эди.