7 март куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëев ва Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Туркманобод шаҳрида марҳум президент Ислом Каримов бюстининг очилиш маросимида қатнашди.
Бу ҳақда Туркманистон расмий матбуоти хабар тарқатди.
Айтилишича¸ Лебап вилояти маъмурий маркази бўлган Туркманобод шаҳри кўчаларидан бирига ҳам Ислом Каримов номи берилган.
Ëдгорлик очилишида сўзлаган икки қўшни давлат президенти Ислом Каримовнинг ўзаро муносабатларни ривожлантиришдаги ролини юқори баҳолага
Айни пайтда¸ иккала президент 7 март куни Амударë устига қурилган Туркманобод-Фараб автомобиллар ўтувчи кўприк очилиш маросимида ҳам қатнашди.
Шундан сўнг¸ туркман давлат матбуотининг ëзишича¸ иккала президент мингга яқин одам¸ хусусан¸ мусиқачи ва ҳофизлар ҳамроҳлигида янги кўприк устидан юриб ўтишган.