Украина ташқи ишлар вазири Павел Климкин АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсон билан ўтган учрашувдан сўнг Вашингтон Киевни Россия агрессиясига қарши курашда қўллаб-қувватлашда давом этажагига ишонтирганини айтди.
-Биз ўзаро муносабатларимиз, яқин келажакда Россия агрессиясига қарши қандай ҳамкорлик қилишимиз масаласида гаплашдик,- деди Климкин
Украина ташқи ишлар вазири Давлат котиби билан 7 март куни Вашингтонда учрашди. Мазкур учрашув Украина ва Ғарб давлатлари президент Трамп Россияга нисбатан сиёсатни юмшатиши мумкинлигидан ташвиш билдираётган бир пайтда ўтказилди.
Бироқ АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Тонер 7 март куни бу масалага тўхталар экан:
- Айтишим мумкинки, Москва Украина шарқи ва Қримдаги сиёсатни ўзгартирмагунига қадар Россияга нисбатан жорий этилган санкциялар ўз кучида қолаверади,- деб билдирди.