Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси раҳбари Наримон Умаров ҳамда вилоятдан сайланган депутатлар Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманидаги маҳаллаларда сайловчилар учрашаётгани тўғрисида Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабар қилди.
Айтилишича, учрашувларнинг биринчи кунида фракция раҳбари Наримон Умаров тумандаги “Ўзбекистоннинг беш йиллиги” маҳалласи аҳолиси билан юзма-юз мулоқотда бўлган.
“Мазкур маҳаллада 3502 нафар аҳоли истиқомат қилиб улар асосан чорвачилик ва деҳқончилик билан машғул. Маҳаллада 74 нафар фуқаро кам таъминланган оила сифатида рўйхатга олинган бўлиб, Наримон Умаров дастлаб асосий эътиборни ушбу олилаларнинг моддий фаравонлигини оширишга қаратди. Шу мақсадда уларга давлатимиз томонидан томорқа хўжалигини, чорвачилик ва паррандачиликни ривожлантириш учун ажратилаётган имтиёзли кредитлар ҳақида маълумот берилди. Қувонарлиси шу куннинг ўзида 12 нафар кам таъминланган фуқаролар депутатлар ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини кўмагида ҳужжатларни жамлаб имтиёзли кредит олиш учун тижорат банкларига топширди ва уларга қисқа фурсатда кредит ажратилиши белгиланди. Шубҳасиз, бу оилаларнинг моддий фаравонлигини таъминлашда асос бўлади”, дейилган хабарда.
Подробно.уз сайтининг хабар қилишича, депутатлар аралашувидан сўнг “Янги авлод” маҳалласида яшовчи Анвар Назировна тижорат банкининг туман филиали 100 та товуқ сотиб олиши учун кредит берадиган бўлган.