Ўзбекистонда ароқ-вино савдосида меҳмонхоналарга имтиёз берилиши мумкин

Ўзбекистонда меҳмонхоналар учун алкоголь ва тамаки маҳсулотларини сотишда "беш юз метр" чеклови бекор қилиниши мумкин.

Бу ҳақда хабар қилган Sputnik га кўра, бу масала ҳозирда экспертлар ҳамжамиятида кенг муҳокама қилинмоқда. Лекин бу масалада бирон-бир меъёрий ҳужжат тайёрланаётгани тўғрисида хабарда айтилмаган.

“Экспертлар бу маҳаллий меҳмонхоналарда хизмат кўрсатиш сифатини оширишга ижобий таъсир кўрсатади деган фикрдалар”, деб ёзди сайт.

Айни пайтда республикада савдо объектларининг таълим, спорт ва диний масканлардан беш юз метрдан кам масофада алкоголь ва тамаки маҳсулотлари билан савдо қилиши тақиқланади.