Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича суди фуқаро Ғиёсиддин Ғиёсовни ИШИД террорчилик гуруҳи ғояларни тарғиб этгани учун саккиз йилга озодликдан маҳрум қилди.
Бу ҳақда Самарқанд вилояти прокуратураси мулозимига таяниб хабар қилган РИА Новости агентлигига кўра, судга Ғиёсов ижтимоий тармоқларда ИШИД фаолиятини тарғиб этувчи ғояларни жойлагани ва тарқатганини исботловчиашёвий далиллар тақдим этилган..
“Ғиёсов Ўзбекистонга Москвадан 2015 йилнинг ўрталарида қайтиб келган. "Россия ҳудудида у ИШИД билан алоқадор бўлган “Жиҳодчилик” тақиқланган диний-экстремистик ташкилоти аъзолари таъсирига тушган, ватанига қайтиб келгач эса, жиҳодчилар билан алоқаларини давом эттирган", - деган РИА Новостина суд вакили.