Бу ҳақда Озодликка бир-биридан мустақил икки тошкентлик тингловчи хабар қилди.
“Бозорларда картошка 4000 сўм ва фақат “подприлавка” 5 килодан сотилаяпти, ками йўқ. Сотувчилар “бозор маъмурияти қиммат картошкани пештахтага қўйдирмаяпти”, деди. 2000 сўмлик картошка ҳам бор. Лекин тухумдан ҳам кичик. У ҳам икки дона прилавкада, холос”.
Тингловчи ўз хабарида бу кўриниш Тошкентнинг қайси бозорида кузатилганини ёзмади.
Кейинги кунларда Ўзбекистонда картошка қимматчилиги юзага келгани тўғрисида Озодлик ёзган, бунинг сабабларини ўрганган эди.