Руминияда ўтган йил сентябрда бошланган қизамиқ эпидемияси туфайли 17 болакай нобуд бўлди.
Руминия Соғлиқни сақлаш вазири Флориан Бодогнинг маълум қилишича, минглаб киши қизамиқ инфекциясига чалинган. 11 март куни вазир Флориан Бодог сўнгги 6 ой ичида 3 минг 400га яқин кишининг хасталангани, нобуд бўлган болаларнинг бирортаси қизамиққа қарши вакцина қилинмаганини айтди.
Нобуд бўлганлардан сўнггиси Сату-Маре шаҳрида яшаган 1 ёшли қизалоқ бўлган.