"Мирзиёев конвертацияни жорий этишдан қўрқмаслиги керак", деб айтди Қўшма Штатлардан молия ва банк масалаларида эксперт Фарҳод Иноғомбоев.
У ишлаётган Американинг Oppenheimer & Co сармоя банки раҳбарияти март ойи бошида Бишкекка сафар қилиб, Қирғизистон ҳукумати билан бу мамлакатга сармоя киритиш масаласини муҳокама қилди.
OzodNazar рукнида Фарҳод Иноғомбоев мазкур ташриф тафсилотларини айтиб берди ва Ўрта Осиё давлатларидаги жорий молиявий муҳит тўғрисида фикр билдирди.
У, шунингдек, Ўзбекистонга сармоя киритиш истиқболларига ҳам алоҳида тўхталди.
Фарҳод Иноғомбоев фикрича, эркин валюта алмашинувининг йўқлиги Ўзбекистондаги банк молия тизимининг энг катта муаммосидир.
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди