Санкт-Петербург мэрияси шаҳарда Ўзбекистоннинг бош консуллиги учун жой топишга тайёр.
Бу ҳақда Санкт-Петербург губернатори Георгий Полтавченко баёнот берди.
Uzdaily.uz сайтига кўра, 13 март куни Тошкент вилояти ҳокими Шукурулло Бобоев Санкт-Петербург губернатори Георгий Полтавченко билан музокаралар ўтказган.
Вилоят ҳокими бошқарган Ўзбекистон делегацияси Санкт-Петербургга ўзаро ижтимоий, иқтисодий ва маданий алоқаларни йўлга қўйиш учун сафар қилган.
Губернатор Георгий Полтавченконинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда Санкт-Петербург ва Ўзбекистон иқтисодий алоқаларни аста-секин тикланмоқда. Шу тариқа, 2016 йилда Ўзбекистон билан савдо ҳажми 2015 йил билан таққослаганда 35 фоизга ўсган.