Тошкентда интернет-кафе эгаларига 6 миллион сўм жарима солинди

Пойтахт милицияси ўтказилган 12 та рейд жараёнида интернет - кафе эгаларига жами 6 миллион сўмлик жарима солди.

Бу ҳақда сешанба куни ўтган бирфингда Тошкент милицияси профилактика бўлими катта нозири А, Султонов маълум қилди.

Унга кўра, 5та интернет - кафеда соат кечки 9дан кейин балоғатга етмаган болалар ўйнаб ўтиргани аниқланган.

Тошкент ҳокимининг 2015 йилдаги қарорига кўра, интернет - кафеларда кеч соат 9дан кейин ўсмирларнинг ўтириши тақиқланади.

Бундай ҳолат аниқланганида интернет - кафе эгаларига катта миқдорда жарималар солиш назарда тутилган.