Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари Конституция ва бошқа қонунларга ўзгартишлар киритиш ҳақидаги бир неча лойиҳани тасдиқлади.
Қонунчилик палатаси ахборот хизматининг хабар қилишича, 17 март кунги масжлисда депутатлар Ўзбекистон суд тизимини бенуқсон ишлашини таъминлашга қаратилган ўзгартишларни Конституция, "Судлар тўғрисида"ги қонунга ва бошқа кодексларга киритиш ҳақидаги лойиҳаларни тасдиқлаган.
Ўзгартишларга биноан республикадаги қайта тузилган маъмурий ва иқтисодий ишларни кўрувчи маҳкамаларнинг ишлаш тизими ҳамда суд ҳукмини кўриб чиқувчи инстанциялар орасидаги ўхшаш тузилмаларни қисқартиришга оиддир.
Шунингдек, депутатлар "Ўзбекистон Республикаси Судялар олий кенгаши" тўғрисидаги қонунни ҳам тасдиқлади. Шу вақтга қадар бу кенгаш зиммасига юкланган вазифаларни президент ҳузуридаги комиссия бажариб келаётган эди.
Қонунчиликка ушбу ўзгартишлар президент Мирзиёевнинг шу йил 21 февралдаги “Ўзбекистон республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосан киритилди.