Ўзбекистонда Наврўз байрами арафасида ўтказилган “Тозалаш – Аксилтеррор” амалиёти давомида турли қонунбузарликларни содир этгани учун қидирувда бўлган 634 одам қўлга олинди.
Журналистларга бу борада ахборот берган ички ишлар вазири ўринбосари Даврон Назармуҳаммедвонинг айтишича, амалиёт давомида доимий ёки вақтинча пропискасиз яшаётган ватандошларни, ватандошлиги йўқ шахсларни ва мамлакат ҳудудида бўлиш тартибини бузган хорижликларни аниқлашга алоҳида эътибор қаратилган.
Вазир ўринбосари Наврўз куни сайллар ўтказилувчи 262 ҳудудда хавфсизлик кучайтирилган тартибда қўриқланишини маълум қилди. Бундан ташқари жамоат тартибини ва ёнғин хафсизлигини таъминлаш бўйича чоралар ҳам кучайтирилган.