Ўтган йили Россиядан Ўзбекистонга 2,7 миллиард доллардан кўпроқ пул жўнатилди

Ўзбекистонликлар Россиядан ватанларига пул жўнатмоқда.

Россиядан Ўзбекистонга пул жўнатмалари миқдори 2016 йилда 2 миллиард 741 миллион долларни ташкил қилди. Бу пул жўнатмалари энг кўп бўлган 2013 йилга солиштирганда 60 фоизга оздир. Бу ҳақда Россия Марказий банки ҳисоботида маълум қилинди.

Банкнинг билдиришича, Ўзбекистон Россиядан пул жўнатмалари бўйича Швейцариядан кейинги иккинчи ўринда туради. Ўтган йили Россиядан Швейцарияга 5 миллиард 100 миллион доллар ўтказилган.

Пул жўнатмалари бўйича учинчи ўринни Тожикистон ($1,9 млрд), тўртинчи ўринин Қирғизистон ($1,7 млрд) ва бешинчи ўринни Украина ($1 млрд) эгалламоқда.

Ҳисоботда Ўзбекистондан Россияга келаётган меҳнат муҳожирлари сони 2014 йилга нисбатан 30 фоизга озайгани айтилади.