Украина хавфсизлик хизмати бу йил Киевда бўладиган Евровидения қўшиқ танловида Россияни тамсил этиши керак бўлган хонанда Юлия Самойловани Украинага киришини уч йилга тақиқлаб қўйди.
Хизмат матбуот котиби Елена Гитлянская айни қарор Самойлованинг Укарина қонунчилигига зид ҳаракатлари билан боғлиқлигини айтди.
Самойлова Россия аннексия қилган Крыму ярим оролида Украина ҳукуматининг рухсатисиз концерт берган эди.
Ёшлигидан ногирон бўлган Самойлова 12 март куни ўтказилган танловда ғолиб чиқиб, Россия номидан Евровидение танловида қанташиш ҳуқуқини қўлга киритганди.
Бу йилги Евровидение танлови май ойида Киев шаҳрида ўтказилади.
Ўтган йилги Евровидение танловида Украинани тамсил этган қрим татар хонандаси Жамаланинг ғолиб чиққани учун қўшиқ танловига бу йил Киев мезбонлик қилади.