Россиянинг Новосибирск вилояти губернатори ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари ишлаши тақиқланадиган соҳалар сонини 16тадан 33тага кўпайтирди. Бу ҳақда 23 март куни Москвадаги Новости агентлиги хабар тарқатди.
Авваллари мигрантларга ўқитувчи, йўловчи ташувчи транспорт ҳайдовчиси, боғча, мактаб, лагерларда тарбиячи, болалар учун озиқ-овқат ишлаб чиқариш каби қатор соҳаларда ишлаш тақиқланган бўлса, янги қарорга кўра бу рўйхат, жумладан, спиртли ичимликлар ишлаб чиқариш ва сотиш, болаларга энагалик қилиш билан тўлдирилди.
Мазкур қарор фақат Ўзбекистон,Тожикистон, Украина, Молдова ва Озарбайжондан келган меҳнат муҳожирларига таалуқлидир.
Россия етакчилигидаги Евросиё иқтисодий иттифоқига аъзо бўлган Қозоғистон, Қирғизистон, Арманистон ва Беларусь ватандошларига эса иш бўйича ҳеч қандай тақиқлар қўйилмаган.