23 март куни футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг саралаш босқичида Ўзбекистон терма жамоаси Сурияга 1-0 ҳисобида жаримада тўп уриш орқалиютқазгани ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида энг кўп муҳокама қилинган мавзуга айланди.Мағлубият ортидан ëзувчи Абулқосим Мамарасулов ва футбол журналисти Бобомурод Абдуллаевларнинг ЎФФ президенти Мираброр Усмоновга ëзган очиқ хатлари эълон қилинди.
Тармоқдаги мунозаралар ортидан Озодликнинг "Қурултой" эшиттиришида ҳам айни мавзу муҳокама қилинди.
"Қурултой" иштирокчилари айни мавзу баҳонасида Ўзбекистонда футбол ривожи билан боғлиқ таклфларни ҳам илгари суришди.
Майдонда тугаган жанг тармоқда давом этмоқда
Ўзбек миллий жамоасининг мухлисларни ларзага солган мағлубикятидан сўнг қизғин баҳс майдонига айланган ижтимоий тармоқлардаги эҳтирослар ҳовури бослай демаëтир.
Facebook саҳифаси юзери эълон қилган ҳажвий шеърлардан бирида уруш гирдобидаги Сурияга ютқазган “тинчликпарварлар” термасига аталган ўзбек футболчилари “мухлисларни орзудан жудо қилган шармандалар” дея танқид қилинди.
Шармандага шаҳар кенг
Термамисан ё ферма,
Айт-чи, сенга нима тенг?!
Тўп берсангам¸ “сўз” берма,
Шармандага шаҳар кенг!
Оёғингда мадор йўқ,
Хужумингда хатар йўқ,
Хотя битта “матор” йўқ,
Шармандага шаҳар кенг!
Оёғингда тош борми,
Бошингда-чи, ғишт борми?
Ўйнамасанг, “гўшт” борми!?
— Шармандага шаҳар кенг!
Россия ҳам “алвидо”,
Орзудан қилдинг жудо.
Ҳамманг бир тийин, хато!
— Шармандага шаҳар кенг!
Асаблар бўлди тамом,
Еганинг ош, сўнг ҳаммом…
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди