Елена Урлаева психиатрия касалхонасидан озод қилинди

Ҳуқуқ ҳимоячиси Елена Урлаева.

Тошкентда мажбурий равишда руҳий касаллилклар шифохонасига ётқизилган ҳуқуқ фаоли Елена урлаева озод этилди.

Елена Урлаеванинг билдиришича, у 1 мардан 24 мартгача руҳий касаллликлар шифохонасининг 9 - бўлимида мажбурий равишда ушлаб турилган.

Урлаева врачлар ўзига нисбатан яхши муомилада бўлганларини маълум қилди. Унга кўра, 17 март куни очлик эълон қилган. Шундан сўнг уни касалхонадан бўшатишган.

Елена Урлаева 3 март куни касалхонадан чиқарган видеомурожатида:

- Улар бу ишни, атайлаб, 2 мартга мўлжалланган Халқаро касаба уюшмалари ва Жаҳон банки вакиллари билан пахта далаларидаги мажбурий меҳнат борасидаги учрашувда қатнашмаслигим учун қилишди, -деб билдирган эди.

Ўзбекистонда мажбурий болалар меҳнати, экология ва яна қатор соҳаларда изчил мониторинглар олиб борган Елена Урлаева аввал ҳам бир неча маротаба ўз иродасига қарши психиатрия касалхонасига ётқизилганди.