Мирзиёев: Ҳуқуқ-тартибот органлари иши талабга жавоб бермаяпти

“Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширувчи давлат органларининг иш шакли ва услублари, энг аввало ахборот-коммуникация технологияларидан етарли даражада фойдаланилмаётганлиги сабабли ҳозирги кун талабларига тўлиқ жавоб бермайди”

Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 14 мартда имзолаган “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорда айтилган.

Президент ўз қарорида ушбу соҳада давлат идоралари ва ташкилотлари фаолиятининг асосий йўналишларини белгилаб ўтган.

Жумладан, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини, шу жумладан аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари фаолиятида фаол иштирок этиш, фуқаролар мурожаатлари ва муаммоларига беписанд муносабатда бўлиш ва бюрократик ҳолатларга йўл қўймаслик орқали таъминлаш каби вазифлар белгиланган.