Олий Мажлис Сенатининг сешанба кунги ялпи йиғинида ўзбек сенаторлари Россия билан тузилган ҳарбий-техникавий ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги келишувни ратификация қилиш ҳақидаги қонунни маъқуллади.
Бундан аввал Қонунчилик палатаси тасдиғидан ўтган бу ҳужжат муҳокамасида¸ Интерфакс мухбири таъкидича¸ Россиянинг Ўзбекистон учун аксар соҳалар¸ хусусан¸ ҳарбий ҳамкорлик борасида асосий шерик бўлиб қолаëтгани алоҳида қайд этилган.
Мазкур қонун ўзбек сенаторлари томонидан якдиллик билан тасдиқланган.
Россия билан келишувнинг ратификация қилинганига оид ҳужжатлар алмашинуви Шавкат Мирзиëев апрель ойида Москвага қиладиган сафар кун тартибига киритилган.