Навоийда янги олтин заводи қурилиши бошланди

Навоий шаҳри марказидаги кўча.

Навоий тоғ-металлургия комбинати қошида 5- янги олтин заводи қурилишининг бошланиши маросимида президент Шавкат Мирзиёев иштирок этди.

28 март куни тарқатилган хабарда айтилишича, 396 миллион долларлик ушбу лойиҳа йилига 5 миллион тонна маъданни қайта ишлаш қудратига эга бўлади. Завод 3500 одамни иш билан таъминлайди.

Президент Навоий тоғ-металлургия комбинатида амалга оширилиши режалаштирилаётган бошқа лойиҳалар билан ҳам танишди.

2017-2026 йиллар мобайнида бу ерда умумий қиймати 3 миллиард 600 миллион доллдарлик 27 та лойиҳани амалга ошириш ортидан комбинат ишлаб чиқариш қудрати 30 фоизга оширилиши ҳамда 31 минг янги иш ўрни яратилиши айтилмоқда.