“Ура-урачилик замони ўтди. Телевизорда танқидий ва таҳлилий материаллар бериш керак. Одам кўрсатувларни соғиниб кутиши керак. «Ахборот» кўрсатувини ўзгартиришимиз керак”, деди Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 30 март куни видеоселектор орқали ўтказган мажлисида.
Бу ҳақда хабар қилган маҳаллий сайтларга кўра, мажлис белгиланган вазифалар ижроси, тизимдаги муаммолар ва соҳаларнинг ривожланиш истиқболларига бағишланган.
Мажлисда президент телевидение фаолиятига ҳам тўхталган. Телевидение фаолияти танқид қилинган ва тизимни ўзгартириш кераклиги таъкидланган. Бу соҳада аҳвол «эски ҳаммом, эски тос» бўлиб қолаётгани айтилган.
«Ўзбекистон» ва «Ёшлар» телеканалари номлари тилга олиб ўтилган.