Санкт-Петербург метросининг икки станциясида портлаш содир бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, 10 киши нобуд бўлди, яна 30дан зиёд йўловчи турли жароҳатлар олди. Ҳозирда Петербург метроси тўлиқ ёпилгани хабар қилинмоқда.
Портлаш рўй берган Санкт-Петербург метросидан одамлар эвакуация қилинди.
Россия президенти Владимир Путин портлашда нобуд бўлганлар яқинларига ҳамдардлик билдирди. У махсус хизматлар раҳбарларидан ҳодиса юзасидан ҳисобот олганини айтди.
Портлаш бўлган жойда Россия Миллий аксилтеррор қўмитаси (НАК) ходимлари иш олиб бораётгани маълум бўлди.
Петербург метросида янги портлашлар олдини олиш мақсадида барча бекатларда поездлар ҳаракатланиши тўхтатилгани билдирилди.
Гувоҳларга кўра, портлаш маҳаллий вақт билан соат 15ларда рўй берган.
Интерфакс агентлиги ўз манбасига таяниб, "Петербург метросидаги портлашни худкуш содир этмаган, афтидан, вагонга ўрнатилган портловчи мослама ишга тушган", деб хабар қилди.