Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путинга Санкт - Петербург метросидаги террор ҳужуми оқибатида одамларнинг ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
Ўзбекистон президенти Мирзиёев мактубида ҳалок бўлганларнинг ва жабрланганларнинг оилаларига чуқур таъзия билдирилган.
3 апрель куни маҳаллий вақт билан кундизги соат учда Петербург метросининг иккита бекатида содир этилган портлаш оқибатида 11 одам ҳалок бўлган ва 45 одам яраланган эди.