Россия тергов қўмитаси Санкт-Петербург метросидаги портлашларда ҳалок бўлган 14 одамдан 10 нафарининг шахси аниқланганини маълум қилди.
Тергов қўмитасининг 4 апрель куни билдиришича, яна тўрт одамнинг жасадидан шахсини аниқлаш имконияти йўқ. Жасадлар сочилиб кетгани учун уларнинг шахсини фақат генетик экспертиза ўтказилгач аниқлаш мумкин бўлади.
3 апрель куни Петербургнинг иккита метро бекатида содир этилган портлашда 14 одам ҳалок бўлган ва 50дан ортиқ одам яраланган эди.
Махсус хизматалар портлашларни амалга оширган худкуш Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида туғилган 22 ёшли Акбаржон Жалилов эканини таҳмин қилмоқда.
Қирғизистон ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев 4 апрель куни Москвада Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашувдан сўнг матбуотга берган интервьюсида:
-Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси, дастлабки текширув натижаларига кўра, худкуш келиб чиқиши бўйича қирғизистонлик эканини ва у Россия ватандошлигини қабул қилганини тасдиқлади, -деб билдирди.