Gazeta.uz Интернет нашрининг таълим тизимидаги ўз манбасига таяниб хабар қилишича¸ 4 апрель куни президент Шавкат Мирзиëев имзолаган навбатдаги қарорга мувофиқ¸ 2017−2018 йилги ўқув йилидан бошлаб "Ўзбекистон Қуролли Кучларида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ҳамда ҳарбий қисмдан тавсиянома олган олий таълим муассасалари абитуриентлари кириш тестлари натижаси бўйича тўплаган балига 50 фоиз миқдорида устамага эга бўлади".
Ҳозиргача Ўзбекистон армиясида хизмат қилганларнинг кириш синовларида тўплаган натижаларига тўплаш мумкин бўлган энг юқори балнинг 27 фоизи миқдорида қўшиб берилар эди.
Кучайтирилган янги имтиëзнинг мамлакатдаги олий ўқув юртларининг барча йўналиш ва мутахассисликлар бўйича бакалавр босқичига тайёргарлик кўраётганларга тааллуқли экани айтилмоқда.
Армияда хизмат қилганларга бундай имтиëзнинг берилиши ортидан¸ танқидчилар фикрича¸ Ўзбекистон Қуролли кучларида муддатли ҳарбий хизматни ўташ жараëни коррупциялашиб кетган.