Санкт-Петербург полицияси 3 апрел кунги метродаги теракт бўйича марказий осиёлик бўлган 6 нафар шахсни қўлга олган.
Терактга алоқадорликда гумон қилиб қўлга олинганлар орасида Шоҳиста Каримова исмли ўзбекистонлик аёл ҳам борлиги атиляпти.
“Тинтув вақтида аёлнинг уйидан Ф-1 гранатаси детонатори билан ва бомба деталлари топилди”, деб терговчиларнинг судда берган баёнотини келтириб ўтди Россиянинг “Интерфакс” агентлиги.
Лекин, аёлнинг адвокати унинг жиноятга хеч қандай алоқаси йўқлигини билдирган. “Тинтув вақтида қоидабузарликларга йўл қўйилган.
Бу граната ва детонатор унинг уйига атайлаб ташлаб қўйилгани очиқ-ойдин кўриниб турибди”, деб айтиб ўтди ҳимоячи.