Ўзбекистонда ҳозирда ҳаёт бўлган Иккинчи жаҳон уруши иштирокчилари мамлакатда ишлаб чиқарилаётган автмобиллардан истаганини навбатсиз олиш имкониятига эга бўлди.
Вазирлар маҳкамасида ўтган ҳафта сўнггида ўтган йиғилишда таъкидланишича, уруш фахрийсига, ўзига ёки яқинлари, қариндош-уруғлари ёхуд невараларидан истаганига бир марта бир дона автомобилни навбатсиз харид қилишга рухсат берилади.
Мазкур ҳуқуқ қайд этилган сертификатлар шу йилнинг 20 апрелига қадар, ”Ўзавтосаноат” ширкати томонидан уруш фахрийлари ва уларга тенглаштирилган шахсларга топширилади.
Вазирлар маҳкамаси йиғилишида бугунги кунда Ўзбекистонда 1542 нафар уруш фахрийси яшаб келаётгани айтилди.
Аввалроқ Ўзбекистон президенти уруш фахрийларининг ҳар бирига 2 миллион сўмдан бир марталик пул мукофотлари бериш тўғрисидаги фармонни имзолаган эди..