Швеция полицияси бошлиғи Жонас Хейсинг 9 апрель куни ўтган матбуот анжуманида 7 апрель куни Стокҳолм марказида юк машинасини одамлар устига ҳайдаганликда гумонланиб қўлга олинган 39 яшар ўзбекистонлик қидирувда бўлганини айтди.
-Биз бу шахс 2014 йилда Швецияда доимий яшаш рухсатномасини олиш учун ариза берганини биламиз. Аммо 2016 йил июлида унга Швеция Миграция агентлиги томонидан рад жавоби берилган ва уни депортация қилиш тўғрисида қарор чиқарилган.У тўрт ҳафта ичида мамлакатни ўз ихтиёри билан тарк этиши шартлиги тўғрисида огоҳлантирилган. Бироқ 2017 йилда у бу шартни бажармай қочиб юргани учун уни топиб,депортация қилиш полицияга юклатилган, -деб билдирди.
7 апрель куни Швеция пойтахтида юк машинасини одамлар устига ҳайдалиши оқибатида 4 одам ўлди, 15 одам жароҳатланди. Мазкур террорчиликда гумонланиб яна 6 одам қўлга олинган.
Швеция пойтахти Стокҳолмда якшанба куни минглаб одамлар 7 апрель куни содир этилган террор ҳаракатига норозилик билдириб, “Муҳаббат манифестацияси” деб аталган тадбирни ўтказди. Тадбирда сиёсатчилар ва санъаткорлар, таниқли блоггерлар чиқиш қилдилар.