Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2017 йил 11 апрелдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари 3650 сўму 74 тийин этиб белгиланди. Бу 4 апрелдаги курсга нисбатан 27 сўм 4 тийинга кўп.

11 апрелдан эътиборан, 1 евро қиймати 3894 сўму 88 тийинга тенг бўлади. Бу эса 19 сўму 54 тийинга арзон.

Марказий банк 21 февралдан бошлаб доллар курсини ҳафтасига тахминан 50 сўмдан қимматлатиб келаётган эди. Бу гал 27 сўм 4 тийингагина қимматлатилди.

Қиёслаш учун: 2016 йил давомида доллар расмий курси 421 сўмга қимматлатилган эди.