Бу ҳақда Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев "Мир 24" телеканалига берган интервьюсида баёнот берди.
“Қозоғистон қонунчилигига кўра, агар мамлакатимиз фуқароси қандайдир экстремистик ташкилот сафига кирган бўлса, у ватанига қайтиб кира олмайди. У ўз-ўзидан фуқаролигини йўқотади. Биз шундай чора кўришга мажбурмиз”, деган Назарбоев.
Қозоғистон президенти кўра, айни вақтда ИШИД таркибида 500–600 қозоғистонлик, собиқ Совет Иттифоқи республикаларидан эса, 5 минг, балки ундан ҳам кўпроқ фуқаро бор.
“Биз ИШИД сафида бўлиб қайтганлар билан профилактика ишларини олиб боришга уриндик. Аммо, бу натижа бермади. Шу боисдан ҳам, уларга ватанларига қайтиш имкониятини ёпишга қарор қилинди”, - деган Қозоғистон раҳбари.