Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2017 йил 18 апрелдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади.
Унга кўра, 1 АҚШ доллари 3678 сўму 89 тийин этиб белгиланди. Бу 11 апрелдаги курсга нисбатан 28 сўм 15 тийинга кўп.
Марказий банк 21 февралдан бошлаб доллар курсини ҳафтасига тахминан 50 сўмдан қимматлатиб келаётган эди. Ўтган ҳафтада 27 сўм 4 тийинга қимматлатган эди, бу ҳафта 28 сўм 15 тийинга оширди.
Қиёслаш учун: 2016 йил давомида доллар расмий курси 421 сўмга қимматлатилган эди.