18 апрель куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëев "Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғи ҳудудида Адиблар хиёбонини барпо этиш тўғрисида" қарор берди.
Қарор матни ЎзА миллий агентлигида эълон қилинди.
Президент қарорига кўра¸ "Адиблар хиëбони"да "миллий адабиётнинг улкан намояндалари" Озод Шарафиддинов¸ Эркин Воҳидов¸ Абдулла Орипов ва Муҳаммад Юсуфга ҳайкал қурилади¸ Тошкентдаги Ҳамид Олимжон¸ Ғафур Ғулом ва Зулфия ҳайкаллари ҳам шу хиëбонга кўчирилади.
Ижроси Бош вазир Абдулла Ариповга топширилган мазкур қарорда шунингдек Навоий боғида Ўзбекистон Ëзувчилар уюшмаси учун янги замонавий бино қуриш ҳам айтилган.