Украина президенти Петро Порошенко Ҳаага халқаро трибуналининг Россияга нисбатан чиқарган қароридан қонқиқиш ҳосил қилганини айтди:
-Ҳаага судининг қарори бизда умид уйғотди, деб ҳисоблайман. Иккита даъво аризамиз суднинг юрикдикциясида, деб тан олинди. Бу эса бизда тўғри йўлдан бораётганимизга ишонч туғдирди. Биз бу иш ижобий ҳал этилади, деб ўйлаймиз, - деди Порошкенко.
Украина 2017 йил январида Россияни БМТнинг террорчиликни молиялаштиришга қарши кураш ҳамда ирқий камситишнинг барча кўринишларини бартараф этиш бўйича конвенциясини бузаётганликда айблаб, халқаро судга мурожаат қилган эди.
Халқаро суднинг дастлабки йиғилиши Украина ва Россия ҳукумати делегациялари иштирокида 6-9 март куни бўлиб ўтган эди.
19 апрелда суд Украинанинг Россияга бўлган даъво аризаси бўйича кафолатларни таъминлаш мақсадида Москва қрим татарлари ҳуқуқларини кафолатлаши ҳамда Қримда украин тилида ўқитилиши учун шароит яратиб бериши шартлиги тўғрисида қарор чиқарган эди.