Ўзбекистон Президентининг 18 апрелдаги фармони билан Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ўрнида ташкил этилган Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига раҳбар тайинланди.
Бу ҳақда хабар қилган “Кун.uz” ўз манбасига таяниб ёзишича,президент фармони билан бу лавозимга Ғуломов Равшан Аюбович тайинланган. Уни қўмита ходимларига бош вазир Абдулла Арипов таништирган. (Қўмита эндиликда бош вазир комплекси таркибида ҳисобланади, аввал бош вазир ўринбосари Рустам Азимов назоратидаги комплексда бўлган —таҳририят).
У шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ижрочи директори лавозимида фаолият кўрсатиб келаётганди.
Қўмитага 2014 йилдан буён раҳбарлик қилган Даврон Ҳидоятов ўтган ҳафтада ўтказилган видеоселектор вақтида ишдан олинган, кўп ўтмасдан Чилонзор туманига ҳоким этиб тайинланганди.