“Каримов қамаган “Ўзпахтасаноат”нинг собиқ раҳбари Жаслиқдан 1 йилда чиқди”

Шароф Убайдуллаев

Ўзбекистонлик таниқли журналист Шароф Убайдуллеав Ўзбекистон ҳаëтидаги ўзгаришлар ҳақида гапира туриб бир янгилик айтди.

- Бугун эрталаб Ҳазиний кўчасига наҳорги ошга бордим. Ўзбек пахта саноатига улкан ҳисса қўшган "Ўзпахтасаноат” раëсатининг собиқ раиси Фарҳод Омонов қамоқдан озод бўлиб, элга ош берди. Узоқ муддатга ўтган йили қамалган эди. Мана, адолат қарор топиб, озод бўлди. Бу кишини қамаган МХХ генералларига қарата "пахта саноатига аралашманг" дейман¸ деди Шароф Убайдуллаев.

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Шароф Убайдуллаев билан суҳбат

Суҳбатдош, шунингдек, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëевнинг қарорига кўра барпо қилинадиган Адиблар хиёбони масаласига ҳам муносабат билдирди.

Убайдуллевга кўра¸ бу хиëбон марказида Одил Ëқубов ва Рауф Парфиларнинг ҳайкаллари туриши керак.

Суҳбатдош Тошкентдаги Ҳамид Олимжон ҳайкалини Дархондан кўчириш зарурати йўқлигини ҳам таъкидлади.