Тошкент шаҳрининг Кичик ҳалқа йўли ва Қорасарой кўчалари оралиғида 7 қаватли 12 турар-жой барпо этиш бўйича лойиҳа ишлаб чиқилди. 800 хонадонга мўлжалланган ушбу уйлар эҳтиёжманд оилаларнинг яшаш шароитини яхшилаш, уларни арзон, замонавий уй билан таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
ЎзА агентлигига кўра, бу ҳақда Шавкат Мирзиёевнинг туманга ташрифи давомида маълум қилинган. Бундан ташқари туманда янги истироҳат боғи ҳам барпо этилиши хабар қилинди.
Айтилишича, Олмазор тумани ҳудудидагиуйлар қурилиши Президентнинг 2017 йил 13 мартдаги 2017-2021 йилларда Тошкент шаҳрида кўп қаватли арзон уйларни қуриш миқёсини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарори доирасида амалга оширилади.