Ўзбекистонлик йигитларнинг 71,5 фоизи 25 ёшгача уйланиш тарафдори

Ўзбекистонлик йигитларнинг 71,5 фоизи 25 ёшгача уйланиш тарафдори ва 70 фоиз эр оилада 3-4 нафардан кам бўлмаган фарзнд бўлиши лозим деб ҳисоблайди.

Ўзбекистон вазирлар маҳкамаси қошидаги Ижтимоий тадқиқотлар институти БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси кўмагида ўтказган тадқиқот натижаларида мана шундай хулсоага келинди.

Бу борада 24 апрелда тарқатилган хабарда айтилишича, тадқиқот эрларнинг оиладаги аҳамияти ва репродуктив саломатликни мустаҳкамлаш масалаларига бағишланган.

Хабарда айтилишича, сўровда иштирок этган эрларнинг тенг ярми репродуктив саломатлик деган атамани тушунмайди. Сўралганларнинг 60 фоизи эса репродуктив саломатлик тўғрисидаги билимлари тўлақонли оилавий ҳаёт учун етарли эмас, деб ҳисоблайди.

Мазкур тадқиқот натижалари эрларнинг репродуктив саломатлик тўғрисидаги билимларини мукаммаллаштириш бўйича махсус дастур ишлаб чиқилиши учун хизмат қилади.