“Нима бўлганда ҳам биз дунёвий ва демократик жамият қураяпмиз. Биз ҳам одам. Агар милиция ходими келажакда оила қуриб бирга яшаши, меҳнат қилиши, жамият ривожига ҳисса қўшиши мумкин бўлган севишганлар олдига бориб, уларга руҳий лат етказса, милиция ходимларига муносабат қандай бўлади?”
Бу гапни Тошкент ИИББ бошлиғи Баҳодир Қурбонов яқинда ўтказилган брифингда айтгани тўғрисида Газета.уз сайти хабар қилди.
Тошкент ИИББ бошлиғи миллий телеканалнинг 13 апрелдаги “Мулоқот вақти” кўрсатувида жамоат жойларида севишган ёшлар ўзларини “уятсизларча” тутаётганига милиция “чора кўрмаётгани” танқид қилинганига жавоб берган.
Милиция бошлиғига кўра, мамлакат қонунлари хиёбонларда йигит-қизларнинг бирга ўтиришларини тақиқламайди.
Газета.уз ўз хабарини “Милиция одамийлик ва фаросатни намойиш қилди”, деган сарлавҳа остида босди.