Мирзиёев Назарбоев билан телефон орқали суҳбатлашди

Мирзиёев 22-23 март кунлари остонада Назарбоев билан учрашган эди.

Ўзаро келишувга мувофиқ Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев ўртасида 24 апрель куни телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.

Давлат раҳбарлари сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, илмий-техник, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорлик фаоллашганини мамнуният билан қайд этдилар.

"2017 йилнинг 22-23 март кунлари Остона шаҳрида бўлиб ўтган олий даражадаги самарали музокаралар Ўзбекистон – Қозоғистон ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини амалий мазмун билан бойитди ва ўзаро ҳамкорликнинг янги истиқболларини белгилаб берди", дейилади бу борадаги расмий хабарда.