Мирзиёев Хитойда ўзаро савдо муносабатларини муҳокама қилади

Ўзбекистон президенти Мирзиёев.

Ўзбекистон президенти Мирзиёевнинг май ойи ўрталарида Бейжинга қиладиган дапвлат ташрифи чоғида Хитой билан савдо алоқаларини ривожлантириш масаласи муҳокама қилинади. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Жавлон Ваҳобовга таянган ҳолда Регнум агентлиги хабар тарқатди.

Унга кўра, учрашувда сармоя ва хавфсизлик бўйича ҳамкорлик масалалари ҳам кўриб чиқилади.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, 2016 йилда Хитой билан савдо айланмаси 4 миллиард 250 миллион долларни ташкил қилган. Ўзбекистоннинг Хитойга газ экспорт қилишидан топаётган даромади эса бир ярим баробарга кўпайган.

Бугунги кунда Ўзбекистонда Хитой капитали асосида 651та корхона ишламоқда.