Россиянинг Санкт-Петербург, Қозон, Ростов -на - Дону, Екатеринбург, Владивосток шаҳарларида ва Қозоғистоннинг Олмаотасида Ўзбекистон консулхоналари ташкил этилади.
“Бу ҳақда ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Жавлон Ваҳобов мамлакатни 2017-2021 йиллар давомида ривожлантириш стратегиясига бағишланган конференцияда маълум қилди”, деб хабар берди 24 апрель куни Газета.uz .
Расмийнинг айтишича, президент виртуал қабулхонасига Ташқи ишлар вазирлигига доир келиб тушган 3 минг аризанинг кўпчилигида консулхона билан боғлиқ саволлар берилган.
Шундан келиб чиққан ҳолда Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик низомининг янги таҳририни ишлаб чиқиб, жамоатчилик муҳокамасига тақдим қилган.
Янги ҳужжата асосан консул ҳорижда муайян сабаблар билан оғир вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон ватандошларига молиявий кўмак кўрсатиш ваколатига эга бўлади.
Ёрдам кўрсатилган ватандош Ўзбекистонга келганидан сўнг 30 кун ичида олинган пулни қайтариши шарт қилиб белгиланмоқда.