Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентга расмий ташриф билан келган Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғлини 26 апрель куни қабул қилди.
Расмий хабарда айтилишича, учрашувда асосий эътибор савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, жумладан,“Ургут” эркин иқтисодий ҳудудида ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш лойиҳаларини ҳамкорликда амалга ошириш масалаларига қаратилган.
Бундан аввалроқ Мавлуд Човушўғли Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан учрашгани ҳақида хабар берилган эди.
Туркия делегацияси Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатида, ташқи ишлар ва ташқи савдо вазирлигида ҳам музокаралар ўтказди.