Артур Таймазов халқаро спорт арбитражига апелляция аризаси ёзди

Ўзбекистонлик эркин курашчи Айртур Таймазов

Ўзбекистонлик эркин курашчи Айртур Таймазов ўзининг 2008 йилги Олимпия чемпиони олтин медалидан маҳрум қилинганига норозилик сифатида Спорт арбитраж судига апелляция тартибида мурожаат қилди.

Халқаро олимпия қўмитасининг 5 апрель куни қабул қилган қарорига асосан Таймазов 2008 йилги Пекин ëзги олимпиадасида 96-120 килограмдаги эркаклар ўртасида эркин кураш бўйича қўлга киритган олтин медалдан маҳрум этилган эди.

Қарорда айтилишича¸ Таймазовдан Пекин олимпиадаси пайтида олинган анализлар қайта текширилганда¸ уларда туринабол ва станозолол каби тақиқланган моддалар топилган.

Артур Таймазов 7 апрель куни ўзининг Инстаграмдаги саҳифасида Халқаро олимпия қўмитасининг у эришган натижани бекор қилиш тўғрисидаги қароридан норозилик билдирган эди.

“Олимпия чемпиони бўлиш болаликдан орзуим бўлиб келган. Мен бунга бутун умримни бағишладим, соғлиғимни “гиламда қолдирдим”. Ҳар доим ўз медалларимни ҳалол курашда ютиб келганман. Ҳеч қачон тақиқланган препаратларни қабул қилмаганман. 16 йил давомида ҳар йили допинг-намуналар топширдим ва бирон марта улар ижобий натижа бермади…” деб ёзган эди Артур Таймазов.