Тожикистонда Ўзбекистон маданият кунлари ўтказилади

Тожикистонда 9 майдан 13 майгача бўлган 5 кун ичида Ўзбекистон маданият кунлари ўтказилади. Бу ҳақда 2 май куни Тожикистон маданият вазирлиги маълум қилди.

Совет Иттифоқи парчаланиб, Тожикистон ва Ўзбекистон мустақил бўлганидан бери ўтган 26 йил ичида бундай тадбир биринчи марта уюштирилмоқда.

Ўзбекистон маданият кунларида Тожикистонда ўзбек фильмлари намойиш этилади, ўзбек санъаткорларининг концертлари, Душанбе ва Қўрғонтепада ўзбек тасвирий санъати кўргазмалари ўтказилади.

20 апрель куни Душанбеда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳслуотлар кўргазмаси ҳам бўлиб ўтган эди. Мазкур кўргазма доирасида томонлар 35 миллион долларлик шартномаларни имзолаганлар