Фарғона нефтни қайта ишлаш заводининг 500 ишчиси ёппасига ишдан бўшатилди

Uzbekistan - Ferghana oil refinery

Фарғона нефтни қайта ишлаш заводининг Поп терминалида ишлаб келган 500 нафарга яқин киши доимий ишидан оммавий равишда бўшатилгани ва уларга касаначилик ишлари таклиф этилгани тўғрисида ишчиларнинг мурожаатларига таяниб kun.uz нашри хабар қилди.

«Ҳозирги вақтда янги иш ўринлари яратиш бўйича турли қарорлар чиқаётган бир вақтда ФНҚИЗнинг бу иши ишсизлик кўпайишига сабаб бўлди. Терминалимиздаги ёшларнинг ярми, юзлаб олий маълумотли ходимлар ишдан бўшаши ҳақида маълумотлар тарқалган. Илтимос, шу муаммо ҳал қилинишида ёрдам берсангиз», дейилади мурожаатда.

Сайт мухбири Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи Поп терминали касаба уюшмаси раиси Исроил Парпиев билан боғланган ва бу шикоятни етказган.

Уюшма раиси корхонада қисқартириш жараёни кетаётганини тасдиқлаган.