Шомаҳмудовлар оиласи ҳайкали 9 май куни расман очилади

Тошкентдаги Дўстлик боғига кўчирилган Шомаҳмудовлар оиласи ҳайкали 9 май – Хотира ва Қадрлаш куни расман очилади.

Ёдгорлик мажмуасининг йўқолган бир элементи - “дўппилик бола” топилгани ҳақида Озодлик аввал хабар қилганди.

Маълумотларга кўра, ёдгорлик мажмуаси очилишида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қатнашиши кутилмоқда.

“Шомаҳмудовлар оиласи” ёдгорлик композициясининг бир элементи йўқолиб қолгани тўғрисида аввалроқ ёзган эдик.