Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 9 май – Хотира ва қадрлаш кунида Тошкентдаги Хотира майдонига ташриф буюрди. Бу ҳақда хабар қилган маҳаллий нашрларга кўра, Президентга маросим чоғида вазирлар ва ҳукумат вакиллари ҳамроҳлик қилган.
Давлат раҳбари ҳарбий оркестр садолари остида Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбар қўйди.
Хотира майдонидаги анъанавий маросимда уруш ва меҳнат фахрийлари, ҳукумат вакиллари, жамоатчилик вакиллари хорижий дипломатлар иштирок этди.