Шавкат Мирзиёев Хитойга отланди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 11-13 май кунлари Хитойга давлат ташрифи билан боради.

Кун.уз сайтининг Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири биринчи ўринбосари Жавлон Ваҳобовга таянган ҳолда хабар қилишича, бу давлат ташрифининг кун тартибидаги асосий масала – савдо, инвестиция соҳасидаги икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги аҳволи, хавфсизлик соҳасидаги масалалар, шунингдек, маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорлик бўлади.

Ташрифдан кўзланган мақсад Ўзбекистоннинг Хитой билан стратегик ҳамкорлигини янада кучайтириш ва Пекин билан қатор ҳужжатларни имзолаш экани айтилмоқда.