Стокҳолмда террор хуружини амалга оширганликда гумонланган ўзбекистонлик Раҳмат Оқилов Дроттнинггатан кўчасида юк машинаси одамлар устига ҳайдалган пайтда руҳан носоғлом бўлган эмас. Дастлабки суд-тиббий экспертиза хулосаси ана шундай, дея хабар қилди Expressen нашри 10 май куни.
Шифокорлар хулосаси чоршанба куни Стокҳолм округ судига топширилган.
7 апрель тушликдан кейин Швеция пойтахтида Раҳмат Оқилов юк машинасини пиёдалар устига ҳайдаши оқибатида 5 киши ҳалок бўлганди. Ҳужумда яна 15 киши жароҳат олган.
Швеция расмийлари воқеани террор хуружи ўлароқ малакалаганлар. 39 ёшли Оқилов ўшандан буён ҳисбда сақланмоқда.